Флик ЖЧ қуръаси ҳақида: «Осон бўлмаслиги аниқ»
Шанба, 02 Апрел
1986
Фото: Getty Images

Германия миллий жамоаси бош мураббийи Ҳанс- Дитер Флик Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи қуръаси ҳақида гапирди. 

«Осон бўлмаслиги аниқ, лекин мақсадларимиз катта. Барча учун қизиқарли бўлган гуруҳга тушдик. Ўзимизни руҳан тайёрлашимиз керак. 

Япония — Жаҳон чемпионатларининг доимий қатнашчиси. Улардан кўпчилик Бундеслигада ўйнайди, демакки, улар жуда ҳам моҳирона футбол ўйнашади. Аслида, биз Япония билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушмоқчи эдик, аммо энди бунинг иложи йўқ. 

Коста-Рика билан 2006 йилдаги ЖЧ очилиш учрашувида (4:2) ўйнаганимиз ёдимда ва ушбу баҳсдан яхши хотиралар қолган. Ҳеч бир миллий жамоа бир жойда турмайди, улар доим ўзгариб, янгиланиб туради. Биз, аввало, кейинги босқичга чиқиб олишимиз керак», — деди Флик. 

Эслатиб ўтамиз, Германия ЖЧда «E» гуруҳида Испания, Коста-Рика ва Японияга қарши майдонга тушади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар