«МЮ»да тўп суриш орзусида улғайганман. Бу ерда кўпроқ ютуқларга эришмоқчиман». Фернандеш шартномани узайтиргани ҳақида
Жума, 01 Апрел
1187
Фото: Getty Images

 Бруну Фернандеш «Манчестер Юнайтед» билан амалдаги келишувини 2026 йилга қадар узайтиргач, клуб расмий сайтига фикрлари билан ўртоқлашди.

«Манчестер Юнайтед» сафига қўшилганимдан буён клуб ва жамоа мухлислари билан ажойиб муносабат ўрнатдик. «МЮ»да тўп суриш орзусида улғайганман ва қачонлардир бу клубда тўп суриш орзу эди. Энди эса бу орзум амалга ошгач, бу ерда кўпроқ вақт қолмоқчиман.

«Олд Траффорд»га келганимга икки йилдан ошган бўлса-да, бу ерда ҳар бир дақиқадан лаззатланаяпман. Ўйингоҳ менинг номимни айтиб куйлашидан ҳалигача ҳар ўйинда ҳаяжонланаман. Бундай клуб шарафини ҳимоя қилиш катта бахт.

Клубдаги ҳар бир футболчи, мураббий ва ходимлар сингари бу ерда кўпроқ ютуқларга эришмоқчиман. Биз мухлислар муносиб бўлган катта ютуқларга эга чиқишни истаймиз», - дея Фернандешнинг сўзларини келтирган клуб матбуот хизмати.

Маълумот учун, португалиялик 27 ёшли футболчи 2020 йилнинг январь ойидан буён «МЮ» сафида тўп суриб келмоқда. У бу даврда 117 ўйинда 49та гол ва 39 ассистга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар