Кейн Агуэронинг АПЛдаги рекордини такрорлади
Жума, 01 Апрел
2126
Фото: AFP

«Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ҳарри Кейн март ойи якунларига кўра, Англия Премьер-лигасининг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Англиялик форвард ўтган ойда «Тоттенҳэм» сафидаги 4 ўйинда 4та гол ва 2та ассистга муаллифлик қилганди.

Шу тариқа, Кейн фаолияти давомида 7-бор ушбу совринга лойиқ деб топилди. Ҳарри ой лауреатига айланиб, бу борада рекордчи бўлиб турган «Манчестер Сити» собиқ ҳужумчиси Серхио Агуэронинг рекордини такрорлади. Аргентиналик ҳужумчи ҳам АПЛда 7 марта ойнинг энг яхши ўйинчиси деб топилган.

Март ойи якунларига кўра, Кейндан ташқари Эндрю Робертсон, Мэтти Кэш, Трево Чалоба, Кай Ҳаверц, Деян Кулушевски, Букайо Сако ва Айван Тони совринга номзолар қаторидан жой олганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар