Бруну Фернандеш «МЮ» билан шартномасини узайтирди
Жума, 01 Апрел
2718
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» жамоа яримҳимоячиси Бруну Фернандеш билан шартнома узайтирилганини эълон қилди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, португалиялик футболчи билан 2026 йилга қадар шартнома имзоланган. Унда келишувни яна бир йилга узайтириш банди ҳам киритилган.

Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, янги шартномага кўра Фернандешнинг маоши йиллик 14-15 миллион еврони ташкил этиб, Бруну бу борада жамоанинг энг кўп маош олувчи уч футболчисидан бирига айланади.

Португалиялик 27 ёшли футболчи 2020 йилнинг январь ойидан буён «МЮ» сафида тўп суриб келмоқда. У бу даврда 117 ўйинда 49та гол ва 39 ассистга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар