2та пенальти, қизил карточка ва камбэк. «Бунёдкор» ва «Динамо» ўртасидаги супер қарама-қаршиликдан фоторепортаж
Жума, 01 Апрел
1823
Фото: Tribuna.uz

Ўзбекистон Суперлигасида 4-тур беллашувлари бошланди.

Кеча, 31 март санасида Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида майдон эгалари «Динамо»ни қабул қилди. Баҳс кутилмаганда мавсум дебютантларининг шиддатли ҳужумлари билан бошланди. 16-дақиқада самарқандликларнинг кетма-кет ҳужумлари Саҳоб Рашидовнинг голи билан якунланди. 35-дақиқада жарима майдончаси ичида «Динамо» футболчисининг қўлига тўп тегди ва бош ҳакам ВАР орқали вазиятни кўриб, пенальти белгилади. Шу пайт 11 метрлик жарима тўпини ким тепиши масаласида «Бунёдкор» футболчилари Иброҳим Томива ва Дилшод Жўраев ўртасида келишмовчилик юзага келди. Футболчилар ўртасидаги жанжал тугайвермагач, бош ҳакам Рустам Лутфуллин ҳар иккаласига ҳам сариқ карточка кўрсатди. Устига-устак «қалдирғочлар» ҳужумчиси Томива пенальтидан гол ура олмади. Иккала футболчи ҳам иккинчи бўлимни захира ўриндиғида бошлади. 

Беллашувнинг 64-дақиқасида «Динамо» футболчиси Абдужамол Исроилов қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Шундан сўнг, Шуҳрат Мақсудов шогирдлари рақиб яриммайдонида тинимсиз ҳужумларни амалга оширишди. 

84-дақиқада Умарали Раҳмоналиев ҳакам томонидан белгиланган иккинчи пенальтини голга айлантирди. 90+3 дақиқада Авазбек Ўлмасалиев томонидан киритилган гол эса тошкентликларга 3 очко тақдим этди. 

Қуйида ушбу учрашувдан фоторепортажни эътиборингизга ҳавола этамиз. 

Суратлар муаллифлари — Азимжон Воҳидов ва Абдулбасит Валихонов

Теглар

Ўхшаш янгиликлар