Виктор Карпенко: «Биринчи таймдаги келишмовчиликни муҳокама қиламиз»
Пайшанба, 31 Март
2573
Фото: Tribuna.uz

Ўзбекистон Суперлигаси 4-туридан ўрин олган «Бунёдкор» — «Динамо» учрашувидан сўнг, «қалдирғочлар» катта мураббийи Виктор Карпенко ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

«Ҳаммага хайрли кеч. Менимча, ўйин мухлисларга ёқди. Биринчи таймда ўйинимиз ўхшамади: гол ўтказиб юбордик, пеналтидан фойдалана олмадик. Иккинчи таймда эса жамоа ўзига келди. Ғалаба қозонишни хоҳлади. 

Бир таймда кучлироқ ўйнаётганимиз — бизнинг услубимиз эмас. Бу футболчиларнинг тайёргарлигига боғлиқ. Ўйин ҳакамнинг илк ҳуштагидан бошланади. Ҳар бир дақиқада курашиш керак. 

Бизда аниқ пеналти тепувчи футболчи йўқ. Биринчи таймдаги вазиятни муҳокама қиламиз. Томива 3-голини урмоқчи бўлди, уни тўғри тушуниш керак. Тез орада машғулотларда бу устида ишлаб, аниқ ижрочини саралаб оламиз.

«Динамо»га омад тиламоқчиман. Жуда яхши жамоа, бироқ ушбу мавсумда бироз омад етишмаяпти. Келгуси беллашувларда уларда барчаси изига тушиб кетишига умид қиламан», — деди Карпенко. 

Эслатиб ўтамиз, тошкентликлар бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов 3-тур доирасида техник зонада уял алоқа воситасидан фойдалангани учун ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси томонидан 2та ўйинга дисквалификация қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар