Бразилия футболи афсонаси Роналдиньо «ПСЖ» футболчиси Лионель Месси манзилига бўлаётган танқидлар ҳақида гапирди.
«Ўйлайманки, Мессига қийин бўлаётгани жуда ҳам нормал ҳолат. У фаолиятини бутунлай бошқа услубда футбол ўйнайдиган клубда ўтказди.
Унга мослашиб кетиш учун кўпроқ вақт керак бўляпти, қолган жиҳатлар Леода етарли. Ҳаммаси жойида, унга шунчаки яна вақт керак.
Месси манзилига қилинаётган ҳуштакбозликларни тушунмайман. Агар сиз дунёдаги энг яхши футболчига нисбатан ҳуштак чалсангиз, кимни олқишлайсиз?», — деди Роналдиньо.
Маълумот учун, 34 ёшли футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 26та учрашувда иштирок этиб, 7та гол ва 11та ассист амалга оширишга муваффақ бўлди.