«Манчестер Юнайтед» футболчиси Бруну Фернандеш клуби билан шартномасини янгилаш арафасида.
Журналист-инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, томонлар янги шартноманинг барча деталларини келишиб олишга улгурган. Хабар қилинишича, янги битим 2027 йилгача мўлжалланган ва унга кўра Фернандеш йилига 14-15 млн евро атрофида маош олади.
Маълумот учун, 27 ёшли яримҳимоячи жорий мавсум АПЛда 27та учрашувда иштирок этиб, 9та гол ва 6та ассист муаллифига айланди.