Салоҳ мундиалга бормайди. Сенегал Мисрни, Гана Нигерияни ортда қолдириб ЖЧга йўл олди
Чоршанба, 30 Март
7208
Фото: AP

Африка қитъасида жаҳон чемпионатига чиққан дастлабки икки жамоа номи маълум бўлди. 

Марказий баҳсда Сенегал ўз майдонида Мисрни минимал ҳисобда мағлуб этди. Дастлабки ўйинда Миср худди шу ҳисобда ғалаба қозонгани учун беллашув қўшимча бўлимларга, сўнг пенальтилар сериясигача борди. Унда Африка Кубоги финалида бўлгани каби Сенегалнинг қўли баланд келди. Эътиборлиси, серияда Салоҳ хатога йўл қўйди, унинг клубдоши Мане эса ҳал қилувчи голни урди.

Ўз майдонида 0:0 ҳисобини қайд этган Гана меҳмондаги гол эвазига Нигерияни турнирдан чиқариб юборди. Томаснинг голи ганаликларни мундиалга олиб чиқди.

ЖЧ-2022 саралаши. Африка
Плей-офф. Жавоб ўйинлари. 29 март

Сенегал — Миср 1:0
Гол:
Диа (3).
Пенальтилар серияси — 3:1.
Сенегал – Менди, Сабали, Кулибали, Сиссе, Сисс, Б.Сарр (Дьенг, 68), Гуйе (П.Сарр, 114), Менди (Куяте, 81), Мане, И.Сарр, Диа (Гуйе, 81). 
Миср – Аш Шенави, Рабиа (Ашур, 36), Габер (Ашраф, 29), Ал Ҳанафи, Ал Фоту, Эль-Дин, Эль-Ненни (Эмад, 70), Ас Сулайя, Фатҳи (Ала, 118), Трезеге (Зизо, 70), Салоҳ, Мармуш (Муҳаммад, 70).
Огоҳлантиришлар: Рабиа (34), Гуйе (37), Ашраф (45), Дьенг (70), Ал Фоту (112), Муҳаммад (119), И.Сарр (120+3).
Биринчи ўйин — 0:1.

Нигерия — Гана 1:1
Голлар:
Трост-Эконг (22) — Томас (10).
Нигерия – Узохо, Айна, Балогун, Трост-Эконг, Басси (Умар, 88), Этебо (Муса, 78), Арибо, Оньека (Шеху, 46), Деннис (Игало, 78), Осимҳен, Лукман (Саймон, 61). 
Гана – Уоллакотт, Одои, Жику, Амарти, Менса, Томас, Баба (Ядом, 46), Кудус (Букари, 73), Айю (Овусу, 46), Афена-Гьян (Вридт, 90), Иссахаку (Кьере, 46).
Огоҳлантиришлар: Амарти (25), Афена-Гьян (84), Парти (84), Шеху (89), Уоллакотт (90).
Биринчи ўйин — 0:0.

Ўхшаш янгиликлар