Маҳаллий мухлислар пенальтилар сериясини кўришни истаган, карточкаларга бой дербидан фотогалерея
Чоршанба, 30 Март
1296
Фото: Tribuna.uz

29 март куни Наманганда «Navruz Cup» турнири якунланди. 

3-ўрин учун баҳсда қўшниларимиз Қирғизистон ва Тожикистон миллий жамоалари тўқнаш келишди. Беллашувга ҳар икки томондан ҳам мухлислар келди ва ўйин давомида нафақат майдонда, балки трибуналарда ҳам рақобат кузатилди. 

Дерби кескин курашларга бой бўлди. Бунинг натижасида ҳар икки жамоа ўйинни 9 киши бўлиб якунлади. Шунингдек, 10 футболчига сариқ карточка кўрсатилди.

Баҳс тақдирини 54-дақиқада Парвиз Умарбоев томонидан пенальтидан киритилган тўп ҳал қилди ва Тожикистон 3-ўрин соҳибига айланди. 

Ўйин якунига яқинлашган сари маҳаллий нейтрал мухлислар пенальтилар сериясини кўришни истаб, Қирғизистонни қўллаб-қувватлашди. Аммо Александр Крестинин жамоаси яратилган имкониятлардан фойдала олмади. 


Суратлар муаллифи — Боймирза Халилов

Теглар

Ўхшаш янгиликлар