«Хитой, Эрон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва ҳатто КХДР биз билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушса бўларди». Россия футбол иттифоқи директори миллий жамоанинг машғулот йиғинлари ҳақида гапирди
Сешанба, 29 Март
8110
Фото: AFP

Россия футбол иттифоқи директори Андрей Лексаков миллий жамоа йиғини ва халқаро ўртоқлик учрашувлари билан боғлиқ вазият ҳақида гапирди. 

«Расмий мусобақаларда қатнашиш учун УЕФАнинг рухсатини кутяпмиз. Ҳозирча ҳеч қайси миллий жамоаларимиз расмий мусобақаларда қатнашмаяпти, бироқ сентябрда 2004 йилда туғилган ўғил болалар жамоаси, кейинроқ эса, 2006 йилда туғилган қизлар жамоалари халқаро мусобақалар саралашида иштирок этиши керак. 

Июн ойида УЕФАдан расмий мусобақаларда иштирок этишга рухсат берилишини кутяпмиз. Балки, аввалига ёшлар ва секин-асталик билан миллий жамоага ҳам халқаро турнирларда қатнашиш имконияти қайтарилишини умид қиламиз. Балки, бирданига барча жамоаларимиз рухсат олар. 

Осиё жамоалари биз билан ўртоқлик ўйини ўтказишга тайёр. Европаликлар билан келишувга эришишимиз қийин кечмоқда. Хитой, Эрон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва ҳатто КХДР билан ҳам ўртоқлик ўйини ўтказишимиз мумкин. Бу миллий жамоамизнинг юқори даражада тайёргарлик кўришига ёрдам беради, деб ўйлайман», — деди РФИ раҳбари. 

Эслатиб ўтамиз, Россия ва Украина ўртасида бўлиб ўтаётган геосиёсий вазият сабаб УЕФА Россиянинг барча жамоаларини расмий мусобақалардан четлатди. Европанинг аксар жамоалари Россия жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларида қатнашмаслигини эълон қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар