Шимолий ва Марказий Америка минтақасида 2022 йилги жаҳон чемпионати саралаши доирасида 13-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Пешқадам Канада Ямайка дарвозасига жавобсиз 4та гол уриб, ўз тарихида 2-бор ЖЧга йўлланма қўлга киритди. Жамоа бундан 36 йил аввал — 1986 йили мундиалда қатнашган.
АҚШ ўз майдонида Панамани тор-мор этди, Пулишич ҳет-трикка эришди. Мексика ва Коста-Рика сафарда ғалаба қозонишди.
Сўнгги тур олдидан қолган 2,5 йўлланма учун АҚШ, Мексика ва Коста-Рика даъвогар бўлиб турибди.
ЖЧ-2022 саралаши. КОНКАКАФ
13-тур. 27 март
Канада — Ямайка 4:0
Голлар: Ларин (13), Бушанан (44), Ҳойлетт (83), Мариаппа (88, автогол).
АҚШ — Панама 5:1
Голлар: Пулишич (17 пенальти, 45+4 пенальти, 65), Арииола (23), Феррейра (27) — Годой (86).
Ҳондурас — Мексика 0:1
Гол: Альварес (70).
Сальвадор — Коста-Рика 1:2
Голлар: Гил (31) — Контрерас (30), Кэмпбелл (45+1).