Энрике Испания миллий жамоаси билан шартномани узайтирмаётгани сабабини айтди
Якшанба, 27 Март
7692
Фото: Getty Images

Испания миллий жамоаси бош мураббийи Луис Энрике «қизил фурия» билан ҳалигача шартномани узайтирмагани сабабини матбуотга тушунтирди.

«2022 йилги жаҳон чемпионатидан кейин ҳам жамоа билан ишлашда давом этишим тўғрисида ҳали қарор қилганим йўқ. Федерация томонидан қўллаб-қувватлашни ҳис қиляпман, улар мени икки марта таклиф қилишди. Ишончни ҳис қиламан.

Аммо жаҳон чемпионатидаги мақсадларимизга эриша олмасак, шартноманинг нима кераги бор? Йўқ. Демак, турнирдан кейин кўрамиз.

Шу иш туфайли мен еттинчи осмондаман ва келишувни ҳалигача узайтирмаганимга сабаб сизлардир. Агар мундиалда мағлуб бўлсак, ишдан бўшатишларини сўрашингиз шарт эмас. Ўзим кетаман», — дея Энрикенинг сўзларини келтиради AS.

Ўхшаш янгиликлар