Про лига 4-тури доирасидаги дастлабки учрашув якунига етди.
Муборакнинг «Машъал» жамоаси ўз майдонида турнир пешқадами бўлиб турган «Хоразм»ни қабул қилди. Учрашувнинг 64-дақиқасида Камронбек Абдулҳамидов томонидан киритилган ягона гол Муборак жамоасига муҳим ғалабани тақдим этди – 1:0.
Шу тариқа, «Машъал» 10 очко билан 1-ўринга кўтарилди. 2-ўриндаги «Хоразм» ҳисобида 7 очко мавжуд.
Про лига. 4-тур
«Машъал» - «Хоразм» - 1:0
Гол: Камронбек Абдулҳамидов, 64.