ЖЧ-2022 саралаши. Купер мураббийлигидаги Конго Марокаш билан дуранг қайд этди
Жума, 25 Март
5128
Фото: Конго ДР

Африка қитъасида ҳам ЖЧ-2022 ҳал қилувчи плей-офф саралаш босқичи доирасидаги ўйинларга старт берилди.

Гуруҳидан пешқадам сифатида плей-офф босқичига йўлланма олган Эктор Купер мураббийлигидаги Конго Демократик Республикаси миллий жамоаси ўз майдонида Марокашга қарши саф тортди. Учрашувда мезбонлар 12-дақиқада ҳисобни очишди, меҳмонлар эса 76-дақиқада мувозанатни тиклашди – 1:1.

Шу тариқа, жамоалар ўртасидаги дастлабки плей-офф ўйинида ғолиб аниқланмади. Жавоб учрашуви 29 март куни ўтади. Ушбу баҳс ғолиби ЖЧ-2022га йўлланма олади.

Эслатиб ўтамиз, Эктор Купер ЖЧ-2022 дастлабки саралаш босқичидан кейин Ўзбекистон миллий жамоасини тарк этиб, Конго ДР бош мураббийига айланган эди.

ЖЧ-2022 саралаши. Африка. Плей-офф 
Конго ДР – Марокаш 1:1

Голлар: Висса 12 – Тиссаудали, 76.
Конго ДР – Киассумбуа, Амале, Мбемба, Луйиндама, Музинга, Аколо (Болази, 67), Бастьен, Кайембе, Мбокани (Маланга, 67), Бакамбу (Бокади, 88), Висса (Бонгонда, 75).
Марокаш– Буну, Ҳакими, Саисс, Маэ, Агерд, Мазина (Алакуш, 84), Амрабат, Амалла (Буфал, 90), Луза (Фажр, 84), Ммаэ (Ал-Кааби, 71), Ан-Носири (Тиссаудали, 70). 
Четлатиш – Музинга, 85.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар