Вератти: «Италия Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлиши мумкин эди»
Жума, 25 Март
1966
Фото: Getty Images

Италия миллий жамоаси яримҳимоячиси Марко Вератти Қатар-2022 Жаҳон чемпионати саралашида Шимолий Македониядан учралган мағлубият (0:1) ҳақида фикр билдирди. 

«Кийим алмаштириш хонамизга кирсангиз, у ерда Жаҳон чемпионатини ютиш салоҳиятига эга футболчиларни кўрасиз. Биз эса мана бу омадсизлик ҳақида гаплашмоқдамиз. Арзимаган хатолар сабабли мана шундай ачинарли ҳолатга тушиб қолганимиз аламли. 

Биз биргаликда катта йўлни босиб ўтдик, мен барибир ўз жамоадошларим билан фахрланаман. Бу — футбол, барчасини унутиш керак. Бор кучимиз билан ҳаракат қилдик, лекин натижага эриша олмадик. Демак, бунга етарлича лойиқ бўлмаганмиз. Хатони ўзимиздан қидиришимиз керак», — деди Вератти. 

Эслатиб ўтамиз, Италия тарихда илк бор кетма-кет 2та ЖЧни ўтказиб юбормоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар