Агуэро: «Англияда барча журналистлар, телеканаллар, ҳамма – «Манчестер Юнайтед»га мухлислик қилади»
Жума, 25 Март
3485
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» собиқ ҳужумчиси Серхио Агуэро англиялик журналистларни «Манчестер Юнайтед»га ён босишда айблади.

«Одамлар, Англияда мухлислик масаласида вазият аслида қандайлигини билмайсиз.

Англияда барча – журналистлар, телеканаллар, ҳамма – «Манчестер Юнайтед»га мухлислик қилади. Ҳамма!» – дея фикр билдирди «Манчестер Сити»нинг аргентиналик собиқ форварди «твиттер»даги жонли эфирда.

Эслатиб ўтамиз, Агуэро 2011-2021 йиллар давомида «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилган, жорий мавсум аввалида «Барселона»га ўтганди. Аммо футболчининг юрагидаги муаммолар сабабли аргентиналик 33 ёшли форвард фаолиятини эрта якунлашга мажбур бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар