Мане ва Салоҳ қайси футболчиларга ҳавас қилишганини айтишди
Пайшанба, 24 Март
10426
Фото: Getty Images

«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ва Садио Мане болалакдаги кумирлари ҳақида гапиришди.

«Мен Ал-Ҳожи Диуф ва Роналдиньога жуда ҳавас қилганман. Айниқса, Роналдиньо ажойиб ўйинчи эди. Ҳали ҳам унга ҳавас қиламан, яхши кўраман. У мен учун бир умрлик қаҳрамон сифатида қолади», - дея Маненинг сўзларини келтирган Goal.

«Футбол ўйнашни энди бошлаган пайтларимда Зидан, Роналдо ва Тоттига ҳавас қилганман. Уларнинг ўйинларини кузатиш завқ берарди. Ўзимни уларнинг ўрнига тасаввур қилиб, кўчада уларга ўхшашга интилардим. Бу ўйинчилар бошқалар майдонда қила олмайдиган ишларни қила олишарди», - дея мисрлик форварднинг сўзларини келтирган Goal.

Маълумот учун, Салоҳ ва Мане етакчилигидаги Миср ва Сенегал миллий жамоаси ЖЧ-2022 плей-офф ўтиш ўйини доирасида 25 март куни ўзаро беллашишади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар