«Эронда ҳакамлар курашларга қўйиб беришади, ўйин унча-мунчага тўхтатилмайди». Азизбек Амонов ўзбек ва форс футболидаги фарқлар ва «Наврўз кубоги» ҳақида
Сешанба, 22 Март
3190
Фото: ЎФА

«Navruz Cup-2022» турнири олдидан Ўзбекистон миллий жамоасининг Тошкентдаги йиғинига Эрондан келиб қўшилган Азизбек Амонов журналистлар билан суҳбатда легионер сифатидаги фаолияти ва Намангандаги ўйинлар борасида фикрини билдирди.

«Худога шукур, Эронда мослашишим яхши ўтди. «Истиқлол»да кайфият зўр. Жамоа мени яхши кутиб олди. Ҳозирда чемпионатда биринчи ўринда боряпмиз. Пешқадамликни сақлаб қолиб, мухлисларни хурсанд қилиш ниятидамиз. 

- Эрон футболи Ўзбекистондаги футболдан нимаси билан фарқ қиларкан?
- Асосан, курашувчан чемпионат. Ўзбекистонда ҳам чемпионат кучли, Эронда эса ҳакамлар курашларга қўйиб беришади, ўйинни унча-мунчага тўхтатишмайди. Жамоалар кўпроқ очиқ ўйин таклиф қилишади. Шуниси билан фарқ қилади. Умуман олганда эса ўзимизни чемпионат ҳам кучли.

- Машғулотларда қандай фарқлар бор?
- Асосий фарқ – Эронда охиригача ҳаракат қилишади. Лекин техник футбол жиҳатдан улар биздан кучли эмас. Устунлиги – охиригача курашиб, охиригача ўйнаш.

Бизда клубларда реклама, медиа унча ривожланмаган бўлиши мумкин. Эронда ТВ, медиа, реклама қилиш, мухлислик жуда ҳам ривожланган. Витаминизация ҳам Эронда кучлироқ. Европа даражасида дейиш мумкин. Фарқ шунда бўлиши мумкин.

Миллий жамоа? Янги турнир олдидан бош жамоамизга келиб қўшилганимдан жуда ҳам хурсандман. Худо хоҳласа, Наврўз кубогида мухлисларни хурсанд қилиш ниятидамиз, - дея «Истиқлол» ҳужумчиси Азизбек Амоновнинг сўзларини келтирган Tribuna.uz сайти мухбири.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар