Ўзбекистон миллий жамоаси йиғини бошланди (Фоторепортаж)
Душанба, 21 Март
3642
Фото: Tribuna.uz

Бугун, 21 март санасидан Ўзбекистон миллий жамоасининг ФИФА кунлари доирасидаги машғулот йиғини старт олди. 

Тошкентдаги «Локомотив» стадионида март ойи йиғини учун чақирув олган футболчиларнинг катта қисми йиғилди ва машғулотларни бошлади. Италиянинг «Рома» клуби футболчиси Элдор Шомуродов ва Россиянинг «Нижний Новгород» жамоаси аъзоси Иброҳимхалил Йўлдошев ҳозирча миллий жамоа ихтиёрига етиб келмаган. 

Аввал хабар берганимиздек, ОКМК футболчиси Акром Комиловда жароҳат борлиги туфайли «Навбаҳор» ҳимоячиси Рустам Ашурматов йиғинга жалб этилган. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу ФИФА кунлари доирасида «оқ бўрилар» Наманган шаҳрида бўлиб ўтадиган Наврўз кубогида иштирок этади. Турнир яримфинали доирасида Сречко Катанец шогирдлари Қирғиз Республикаси жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ушбу баҳс 25 март, Тошкент вақти билан 19:00да старт олиши режалаштирилган. 

Қуйида миллий жамоамизнинг дастлабки кунги машғулотларидан фоторепортажни эътиборингизга ҳавола этамиз. 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар