Ўзбекистон футзал миллий жамоаси 22 март куни навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлайди, деб хабар беради ЎФА матбуот хизмати.
Осиё Кубоги саралаш босқичига тайёргарлик кўраётган Баҳодир Аҳмедов жамоаси Тошкентда 7 апрелгача машғулот олиб боради.
Ўзбекистон миллий жамоаси йиғин давомида Қирғиз Республикаси билан икки марта ўртоқлик баҳсида майдонга тушади.
Ўйинлар 29-30 март кунлари Тошкентнинг «Юнусобод» спорт мажмуасида бўлиб ўтади.