«МЮ» афсонаси Патрис Эвра боксда дебют қилади
Душанба, 21 Март
8648
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» ва Франция миллий жамоаси собиқ ҳимоячиси Патрис Эвра 30 апрелда, Лондон шаҳрида видеоблогер Адам Солиҳга қарши бокс жангида иштирок этади. 

Бу ҳақида собиқ футболчининг ўзи маълум қилди. 

«Биринчи маротаба бокс беллашувида иштирок этиш имкониятига эга бўлаётганимдан хурсандман. Чунки доим бокс олами одамларига нисбатан улкан ҳурмат билан қараганман. 

Бу спорт фақат куч ва аниқликдан иборат эмас. Бу ерда шахматга тенглаштирса бўладиган тактик кураш кечади. 

Ҳаммасидан ҳам машғулотлар техникаси мени ҳаяжонга солмоқда. Боиси, боксчиларнинг машғулотлари футболчиларникига ўхшамайди. 

Қаттиқ меҳнат қилиб, ўз устимда кўпроқ ишлашни истайман», — деди Эвра. 

Маълумот учун, 40 ёшли Эвра «қизил иблислар» сафида 5 карра АПЛ чемпиони бўлишга эришган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар