Сержи Роберто фаолиятини Мадридда давом эттириши мумкин
Якшанба, 20 Март
4210
Фото: Getty images

«Барселона» футболчиси Сержи Роберто келгуси мавсумни бошқа жамоа таркибида бошлаши мумкин. 

Испаниянинг «SPORT» нашрининг ёзишича, «Атлетико Мадрид» қанот ҳимоячисини трансфер қилиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. 

«Ла Масия» тарбияланувчисининг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси жорий йилнинг ёзида ўз якунига етади ва «матрасчилар» уни эркин агент сифатида ўз таркибларига қўшиб олмоқчи. 

Маълумот учун, 30 ёшли футболчи жорий мавсум «кўк-анорранглилар» либосида жами 12та учрашувда майдонга тушиб, 2та гол уришга муваффақ бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар