Яна легионерлар гол урди, Жамшиддан 2та ассист. «Навбаҳор» дербида ғалаба қозониб, пешқадамлар сафига қўшилган ўйиндан фотогалерея
Жума, 18 Март
2542
Фото: Tribuna.uz

Ўзбекистон Суперлигасининг 3-туридан ўрин олган Водий дербисида «Навбаҳор» ўз майдонида «Қўқон-1912»ни қабул қилиб, худди аввалги ўйинда («Сурхон», 2:1) бўлгани каби легионерларнинг голлари эвазига ғалаба қозонди. 

Биринчи бўлим сўнгида чиройли комбинациядан кейин грузиялик Элгужа Григалашвили ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда сербиялик Зоран Марушич ҳимоячи ва дарвозабон ўртасидаги тушунмовчиликдан фойдаланиб мавсумдаги иккинчи тўпини киритди. Эътиборлиси, «лочинлар»нинг иккала голига ҳам Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Жамшид Искандеров ассистентлик қилди. 

Таъкидлаш керакки, ўйин танаффусида Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдуразззоқов наманганликларга 1996 йили тарихдаги ягона чемпионликни тақдим этган мураббий Виктор Жалиловни 70 ёши билан табриклади.

Ғалабадан сўнг «Навбаҳор» очколарини 7тага етказиб, худди шунча очкога эга пешқадамлар — «Қизилқум» ва «Пахтакор» сафига қўшилди. «Қўқон-1912» 3 очко билан 8-поғонани эгаллаб турибди.

Қуйида 10 мингдан ортиқ мухлис қаршисида ўтган дербидан олинган фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин. 


Суратлар муаллифи — Боймирза Халилов

Ўхшаш янгиликлар