Конференциялар лигаси 1/4 финалига қуръа ташланди. «Рома» - «Буде-Глимт», «Лестер» ПСВга қарши ўйнайди
Жума, 18 Март
4408
Фото: AFP

УЕФАнинг Ньондаги штаб-квартирасида Конференциялар лигаси 1/4 финал босқичига қуръа ташланди.

Унга кўра, «Рома» клуби яримфинал йўлланмаси учун курашда Норвегиянинг «Буде-Глимт» жамоасига қарши майдонга тушади. Ушбу жамоа гуруҳ босқичида Рим клуби билан бир гуруҳдан жой олиб, Жозе Моуриньо жамоасини 1:6 ҳисобида мағлуб этганди. Римдаги ўйинда эса 2:2 ҳисоби қайд этилган.

Конференциялар лигаси. 1/4 финал қуръа жуфтликлари:
«Буде-Глимт» – «Рома»
«Фейеноорд» – «Славия» Прага
«Марсель» – ПАОК
«Лестер» – ПСВ

Яримфиналда тўқнаш келиши мумкин бўлган жуфтликлар ҳам маълум:
«Лестер» / ПСВ – «Буде-Глимт» / «Рома»
«Фейеноорд» / «Славия» Прага – «Марсель» / ПАОК

Маълумот учун, чоракфиналнинг дастлабки ўйинлари 7 апрель, жавоб баҳслари эса 14 апрель куни ўтказилади. Яримфинал баҳслари 28 апрель ва 5 май кунига белгиланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар