Европа лигаси 1/4 финалига қуръа ташланди. «Барселона» немис клубига қарши ўйнайди
Жума, 18 Март
14668
Фото: Getty Images

Бугун, 18 март куни УЕФАнинг Ньондаги штаб-квартирасида Европа лигаси чоракфинал босқичига қуръа ташланди.

Унга кўра, «Барселона» Германиянинг «Айнтрахт» клубига қарши ўйинда яримфинал йўлланмаси учун кураш олиб борадиган бўлди. «Аталанта» ҳам яна бир немис клуби - «Лейпциг»га қарши ўйинларда майдонга тушади. 

Европа лигаси. 1/4 финал жуфтликлари:
«РБ Лейпциг» – «Аталанта»
«Айнтрахт» – «Барселона»
«Вест Ҳэм» – «Лион»
«Брага» – «Рейнжерс»

Яримфиналда тўқнаш келиши мумкин бўлган жуфтликлар ҳам маълум:
«РБ Лейпциг» / «Аталанта» – «Брага» / «Рейнжерс»
«Вест Ҳэм» / «Лион» – «Айнтрахт» / «Барселона»

Маълумот учун, 1/4 финал босқичининг дастлабки ўйинлари 7 апрель куни, жавоб баҳслари эса 14 апрель куни ўтказилади. Яримфинал 28 апрель ва 5 майга белгиланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар