ЕЧЛ чоракфиналига қуръа ташланди. «Челси» - «Реал», «Манчестер Сити» «Атлетико»га қарши ўйнайди
Жума, 18 Март
10291
Фото: Getty Images

Бугун, 18 март куни УЕФАнинг Ньондаги штаб-квартирасида Чемпионлар лигаси чоракфинал босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Чемпионлар лигаси. 1/4 финал. 
«Челси» – «Реал Мадрид»
«Манчестер Сити» – «Атлетико»
«Вильярреал» – «Бавария»
«Бенфика» – «Ливерпуль».

Чоракфинал босқичи якунларига кўра, яримфиналда тўқнаш келиши мумкин бўлган жуфтликлар ҳам маълум бўлди. 

ЕЧЛ. 1/2 финал жуфтликлар
«Манчестер Сити» / «Атлетико» – «Челси» / «Реал Мадрид»
«Бенфика» / «Ливерпуль» – «Вильярреал» / «Бавария».

Маълумот учун, ЕЧЛ чоракфинал босқичи доирасидаги дастлабки ўйинлар 5-6 апрель кунлари, жавоб баҳслари эса 12-13 апрелда ўтказилади. Яримфинал 26-27 ва 3-4 май кунларига белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ 2021/22 йилги мавсуми финали 28 май куни Париждаги «Стад де Франс» ўйингоҳида ўтказилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар