Рўзиқул Бердиев: «Бу ўйинга узоқ тайёрлангандик. Ҳимояда тартибли ҳаракат қилдик»
Чоршанба, 16 Март
4066
Фото: Насаф

«Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ОЧЛ гуруҳ босқичига ўтиш ўтиш ўйинида «Банияс» (2:0) устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

Қарши клуби «Е» гуруҳида Қатарнинг «Ас Садд», Саудиянинг «Ал Файсали» ва Иорданиянинг «Ал Ваҳдад» жамоаларига қарши саф тортади. Ўйинлар 7-27 апрель кунлари Саудия Арабистонининг Даммам шаҳрида ўтказилади. 

«Бизда чемпионат энди бошланди. Шунга қарамай, бу ўйинга узоқ ва жиддий тайёрлангандик. Қийин рақиб устидан сафарда яхши ўйин билан ғалаба қозондик. Мухлисларимизни табриклайман.

«Банияс» дастлабки 15 дақиқада гол уролмаганини омад туфайли деб ҳисобламайман. Ҳимояда тартибли ҳаракат қилдик. Вазиятлар яратиш борасида рақибдан қолишганимиз йўқ»,  — дейди Бердиев.

Ўхшаш янгиликлар