«Манчестер Сити» Ҳоландни АПЛнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айлантирмоқчи
Чоршанба, 16 Март
4137
Фото: Getty Images

«Боруссия Дортмунд» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин. 

«Daily Mail» хабарига кўра, 21 ёшли футболчи «шаҳарликлар» таркибида ҳафтасига 500 минг фунт маош олиши мумкин ва бу АПЛдаги энг яхши кўрсаткич бўлади. 

Ҳозирда Премьер-лиганинг энг кўп маош олувчи футболчилари Кевин де Брюйне ва Криштиану Роналду ҳисобланади. Ҳар иккала футболчининг ҳафталик маоши 385 минг фунтни ташкил қилади. 

«Сити» норвегиялик ҳужумчидан бир ой вақт ичида жавобини айтишни сўрамоқда. Футболчи ва унинг агенти Райолага шартнома имзолаганлиги учун бонус сифатида 100 млн евро берилади. 

Эслатиб ўтамиз, футболчининг отаси Альф-Инге Ҳоланд 2000 - 2003 йиллар мобайнида «шаҳарликлар» шарафини ҳимоя қилган ва ўғлининг ҳам Манчестер клуби сафида ўйнашини истамоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар