«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп ёзги трансферлар ойнаси вақтида жамоани тарк этиши кутилаётган футболчилар ҳақида гапирди.
«Ҳозирги вазият Ориги учун ҳам, мен учун ҳам жуда оғир. Бундай ҳолатларда қарор қабул қилиш доим қийин бўлган. Таки (Минамино) билан ҳам деярли бир хил ҳолатдамиз.
Таркибда кўплаб ажойиб футболчилар бор ва биз бундай паллаларда баъзи оғир қарорларни қабул қилишга мажбур бўламиз. Албатта, баъзи футболчилар доимий равишда майдонга туша олишмайди, бунинг сабабини уларнинг ўзи ҳаммадан ҳам яхши тушунишади. Биз бу каби футболчилар учун энг маъқул қарорни ёзда қабул қила оламиз, деб ўйлайман.
Лекин жамоавийлик руҳини сақлаб қолишимиз керак. Улар ҳамон биз билан, бунга шубҳа бўлмаслиги керак», — деди германиялик мураббий.
Эслатиб ўтамиз, қишки трансферлар ойнаси вақтида Дивок Оригига «Ювентус»дан таклиф келиб тушганди. Такуми Минаминонинг хизматларига ҳам АПЛ ўртамиёна клубларидан қизиқиш мавжуд.