«Тоттенҳэм» футболчиси Ҳарри Кейн келгуси мавсумни Манчестерда бошлаши мумкин.
«The Mirror» нашрининг хабар беришича, манчестерликлар Эрлинг Ҳоланд учун курашда имкониятлари паст эканлигини яхши тушунмоқда ва эътиборини яна «Тоттенҳэм» етакчиси Ҳарри Кейнга қаратмоқчи.
«Манчестер Сити» ҳам ўтган йилнинг ёзида англиялик ҳужумчи трансфери билан қизиққан, аммо якунда Лондон клуби ҳужумчисини қўйиб юбормаганди. Эндиликда «шаҳарликлар» Эрлинг Ҳоландни асосий мақсад сифатида кўрмоқда ва Ҳарри Кейннинг трансфери билан қизиқмаяпти.
Шунингдек, манчестерликлар Кейн трансфери орқали Маурисио Почеттино билан ҳам келишувга эришиш осон кечишини тахмин қилмоқда.
Маълумот учун, 28 ёшли футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 39та учрашувда майдонга тушиб, 21та гол ва 4та ассист муаллифига айланди.