Лукаку «Челси»дан кетмоқчи эмас
Якшанба, 13 Март
3206
Фото: Getty Images

«Челси» клуби ҳужумчиси Ромелу Лукаку жамоасини ўзгартирмоқчи эмас. 

«The Telegraph» нашрининг хабар беришича, ҳужумчи Лондон клубини қийин вазиятга қарамай, тарк этмоқчи эмас. Бельгиялик футболчи инглиз ОАВ томонидан унинг «Интер»га камроқ маош билан ҳам ўтишга тайёрлиги ҳақида чиқарилган хабарлардан хафа бўлган ва ўз клубига содиқлигини исботламоқчи. 

Аввалроқ, 28 ёшли ҳужумчи «Интер»дан мажбуран кетганлиги ва яна ушбу клубда тўп тепишни исташи ҳақида медиада чиқиш қилганди. 

Маълумот учун, Лукаку жорий мавсум барча мусобақаларда 31та учрашувда майдонга тушиб, «аристократлар» учун 11та гол уришга муваффақ бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар