Конте: «МЮ» Роналдусиз энг яхши оқшомни ўтказмаган бўларди»
Якшанба, 13 Март
7924
Фото: Getty Images

«Тоттенҳэм» бош мураббийи Антонио Конте АПЛ 29-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед» (2:3) билан ўйиндан сўнг рақиб сафида ҳет-трикка эришган ҳужумчи Криштиану Роналду ҳақида ўз фикрларини билдирди. 

«Гап топ футболчи эканлигини биринчи марта эмас, кўп бор исботлаган футболчи ҳақида кетмоқда.

Криштиану Роналду ва Лионель Месси ушбу эпохада дунёнинг энг яхши футболчилари ҳисобланади. Уларга қарши ўйнаганингизда, ҳал қилувчи роль ўйнашади.

«Юнайтед» Роналдусиз энг яхши оқшомни ўтказмаган бўларди», — дея италиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради ВВС.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар