Рақиб ва майдонга қарши кураш. Жиззахда ёмғир остидаги жангдан фотогалерея
Шанба, 12 Март
2090
Фото: Tribuna.uz

Суперлига 2-тури доирасидаги сўнгги ўйин Жиззахда ўтказилди. Мавсумнинг очилиш баҳсида ўтган йилги вице-чемпион «Сўғдиёна» қўшни вилоят жамоаси саналмиш Про лигадан элитага қайтган «Динамо»га қарши саф тортди.

Ўйин олди ва ўйин давомида ёққан ёмғир Жиззахдаги стадион майдонининг ҳолатини янада ёмонлаштирди. Майдоннинг аксарият қисмларида кўлмаклар ҳосил бўлиб, икки жамоанинг рақиб билан бирга майдонга қарши курашишига ҳам сабаб бўлди.

Шу куни кучли ёмғирга қарамай, маҳаллий мухлислар ва Самарқанддан ҳам юзлаб ишқибозлар суюкли жамоаларини қўллаб-қувватлаб туришди.

Футбол ўйнаш жуда қийин бўлган майдонда тенгкурашлар остида кечган баҳсда биринчи гол урган жамоа ютиши кутилганди эди. «Динамо» ўз вазиятларидан фойдалана олмагач, жиззахликлар тўпурари Шохруз Норхонов иккинчи бўлимда битта вазиятдан фойдаланиб, жамоасининг мавсумдаги илк голига муаллифлик қилиш билан бирга дастлабки уч очкони келтирди – 1:0. 

Tribuna.uz ёмғир остида лой жанггига айланган Жиззахдаги тўқнашувдан фотогалерея тайёрлади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар