Рангник Роналдунинг «Тоттенҳэм»га қарши ўйнаш имконияти ҳақида гапирди
Жума, 11 Март
8637
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Ральф Рангник Криштиану Роналдунинг «Тоттенҳэм»га қарши ўйинда қатнашиш эҳтимоли ҳақида гапирди. 

«Криштиану бугундан машғулотларга қайтди ва уларда тўлиқ қатнашди. Бугун ҳам у машғулотларда муаммосиз қатнаша олишига умид билдираман. 

У яхши шуғулланмоқда ва ўйлайманки, у эртанги ўйинда майдонга тушишга шай ҳолатда бўлади», — деди германиялик мутахассис. 

Маълумот учун, манчестерликларнинг «Тоттенҳэм»га қарши ўйини эртага, 12 март санасида Тошкент вақти билан 22:30да бўлиб ўтади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар