Почеттино «Манчестер Юнайтед»ни бошқаришга тайёр
Жума, 11 Март
8199
Фото: Getty Images

«ПСЖ» бош мураббийи Маурисио Почеттино «Манчестер Юнайтед» бош мураббийига айланиши мумкин. 

«Daily Mail» хабарига кўра, аргентиналик мураббий клуб томонидан тўлиқ ишонч билдирилган тақдирда, манчестерликларни бошқариши мумкин. 

Маурисио Англияга имкон қадар тезроқ қайтишни хоҳлаяпти. Сабаби, у Парижда 14 ойдан буён меҳмонхонада яшаб келмоқда. Унинг оиласи Лондонда қолган. 

Аввалроқ, «МЮ» Почеттинодан ташқари «Аякс» устози Эрик тен Ҳаг вариантини ҳам кўриб чиқаётгани хабар қилинган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар