ЎФА «Пахтакор» - «Нефтчи» ва «Қизилқум» - «Бунёдкор» ўйинидаги вазиятлар бўйича ҳакамлар қарорига муносабат билдирди
Жума, 11 Март
8477
Фото: ЎФА

Суперлига 2-туридан ўрин олган иккита вазият муҳокамалар сабабли ЎФA Ҳакамлар бўлими томонидан ўрганиб чиқилди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берган. 

«Пахтакор» — «Нефтчи» учрашувининг 19-дақиқасида «Нефтчи» футболчиси Aброр Исмоилов рақибига нисбатан жароҳат етказиш эҳтимоли юқори бўлган ҳолда бутсасининг таг қисми билан зарба берди. Бош ҳакам бу вазиятни VAR ёрдамида қайтадан кўриб чиқди ва аввалроқ берилган сариқ карточкани бекор қилиб, қизил карточка кўрсатди. Ушбу ҳолатда ҳакамнинг якуний қарори тўғри бўлди.
 
«Қизилқум» ва «Бунёдкор» баҳснинг 6-дақиқасида «Бунёдкор» футболчиси Суҳроб Иззатов гол киритишдан аввал тўпни қўли билан тўхтатди ва зарба берди. Шу сабабли, ўйин қоидаларига асосан гол бекор қилингани ҳақидаги қарор тўғри бўлгани қайд этилди», - дейилади хабарда.

Маълумот учун, «Пахтакор» — «Нефтчи» учрашувини Рустам Лутфулин, «Қизилқум» - «Бунёдкор» баҳсини эса Фирдавс Норсафаров бошқарди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар