Валерий Карпин «Ростов»га қайтди
Пайшанба, 10 Март
3029
Фото: AFP

Россия миллий жамоаси бош мураббийи Валерий Карпин асосий иш жойидан ташқари, «Ростов» клуби бош мураббийи сифатида ҳам фаолият олиб боради. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берган.

Россия футбол иттифоқи 53 ёшли мутахассис билан жорий мавсум якунига қадар келишувга эришиб, унга кўра Карпиннинг ўриндошлик асосида «Ростов»да ҳам фаолият олиб боришига рози бўлди. У 2021 йил якунида айнан «Ростов»дан миллий жамоа бош мураббийлигига ўтган эди. Унгача ҳам Карпин 2017-2021 йиллар давомида ростовликлар билан муваффақиятли ҳамкорлик юритган.

Қайд этилишича, ФИФА Россия миллий жамоасини халқаро ўйинларни ўтказишига рухсат берса, Карпин яна фақат миллий жамоада ишлайди. 

Аввалроқ, Россия миллий жамоаси барча халқаро ўйинлардан четлатилиб, ЖЧ-2022 плей-офф саралаш босқичидаги рақиби Польша техник ғалаба билан ҳал қилувчи босқичга йўлланма олганди.

Маълумот учун, «Ростов» жорий мавсум Россия Премьер-лигасида 19 ўйинда 18 очко жамғариб, 14-ўринни эгаллаб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар