Манба: Неймар ва Доннарумма кийим алмаштириш хонасида уришиб кетган
Пайшанба, 10 Март
25703
Фото: Getty Images

«ПСЖ» футболчилари Неймар ва Жанлуижи Доннарумма кийим алмаштириш хонасида уришиб кетган. 

«Football Tweet»нинг ёзишича, парижликлар футболчилари «Реал»га қарши мағлубиятда бир-бирини айблаган. Дастлаб, Неймар италиялик дарвозабонни биринчи гол урилишида айблаган. Доннарумма эса иккинчи гол айнан Неймарнинг тўпни олдириб қўйиши ортидан юзага келганини айтган. 

Аввалроқ, «ПСЖ» раҳбари Носир ал-Ҳелайфи ва спорт директори Леонардо ҳакамлар бригадасига ташлангани хабар берилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар