УЕФА 2028 йилги Европа чемпионати иштирокчилари сонини 32тага етказмоқчи, Англия бунга қарши
Чоршанба, 09 Март
2779
Фото: Getty Images

УЕФА 2028 йилда бўлиб ўтиши режалаштирилган Европа чемпионати иштирокчилари сонини 32тага етказмоқчи. 

2016 йилда Европа биринчилиги иштирокчилари сони 16тадан 24тага оширилганди. Энди эса УЕФА ташкилотга аъзо 32та ассоциация миллий жамоалари финал мусобақасида иштирок этишини истаяпти. 

Англия профессионал футболчилар ассоциацияси раҳбари Маэта Моланго ушбу ғояга қарши фикр билдирди. 

«Бу шунчаки маҳсулот сифатини туширувчи ғоя. Болалар ўз кумирларини энг кучли ҳолатда кўришмайди. Бу — ҳақиқат. Ҳа, бу орқали кўпроқ пул ишлаб топиш мумкиндир. Лекин йиллар давомида ўз маҳсулотимиз сифатини тушириб юборамиз. 

Биз футболчиларнинг истаклари энг охирги даражада муҳокама қилинишидан қайғудамиз. Доим улар барчаси келишиб бўлингач огоҳлантирилади. 

Биз ФИФА президенти Жанни Инфантино ва халқаро ривожланиш бўлими бошлиғи Арсен Венгер билан Манчестерда кўришдик. Премьер-лиганинг барча сардорлари ва бошқа футболчилар улар билан очиқ гаплашиб олишди. Ўйлайманки, УЕФА билан ҳам шундай учрашув амалга оширишимиз керак. Ўйлаймизки, футболчилар фикрига кўпроқ қулоқ солишимиз керак», — деди Моланго. 

Аввалроқ, 2028 йилги Европа чемпионатини ўтказиш учун Буюк Британия ва Ирландия биргаликда даъвогарлик қилаётгани маълум қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар