«Реал»нинг «ПСЖ»га қарши қайдномаси эълон қилинди. Кроос майдонга тушиши мумкин
Сешанба, 08 Март
7285
Фото: Getty Images

«Реал» расмий сайти Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашуви доирасидан ўрин олган «Пари Сен-Жермен»га қарши баҳс қайдномасини эълон қилди.

Унга кўра, Карло Анчелотти Париж клубига қарши майдонга тушиши сўроқ остида бўлган яримҳимоячи Тони Кроосни ҳам учрашув қайдномасига киритган. Вальверде ҳам ўйинда майдонга тушиши мумкин.

«Реал» қайдномаси: Куртуа, Лунин, Фуидиас, Карвахаль, Милитао, Алаба, Вальехо, Марсело, Кроос, Модрич, Вальверде, Васкес, Себальос, Иско, Камавинга, Азар, Бензема, Асенсио, Йович, Бэйл, Винисиус, Родриго, Мариано.

Германиялик футболчи сўнгги тур доирасидаги «Реал Сосьедад»га қарши баҳсни (4:1) ўтказиб юборган эди.

Маълумот учун, «Реал» — «Пари Сен-Жермен» ўртасидаги ЕЧЛ 1/8 финал жавоб ўйини 9 март чоршанба куни соат 01:00да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар