УЕФА расмий сайти Чемпионлар лигаси 1/8 финали жавоб ўйинлари доирасидан ўрин олган баҳсларда ишлайдиган ҳакамлар бригадасини эълон қилди.
Унга кўра, ушбу босқичнинг марказий тўқнашуви «Реал» - «ПСЖ» ўйинини нидерландиялик рефери Данни Маккели бошқариб борадиган бўлди. Унга қанотларда ҳамюртлари Хессел Стегстра ва Ян де Врис ёрдам беради.
Маълумот учун, ЕЧЛ 1/8 финал жавоб учрашувлари сешанба кунидан старт олади. Мадриддаги «Реал» - «Пари Сен-Жермен» баҳси эса 9 март, чоршанба оқшомида ўтказилиши режалаштирилган.
Париждаги биринчи учрашувда Мбаппенинг ягона голи французларга испан клуби устидан минимал ҳисобдаги ғалабани келтирган эди.