«Ҳоффенҳайм» ҳужумчиси Андрей Крамарич фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин.
«Calciomercato» нашрининг маълумот беришича, Италия грандлари — «Интер», «Ювентус» ва «Милан» 30 ёшли ҳужумчини ўз таркибларига қўшиб олишни истамоқда.
Хорватиялик футболчининг немис клуби билан амалдаги шартномаси жорий йилнинг ёзида ўз якунига етиши мумкин ва у клуби билан янги шартнома масаласида келиша олмаяпти.
Маълумот учун, Крамарич жорий мавсум Бундеслигада 23та учрашув ўтказиб, 4та гол ва 7та ассист амалга оширишга муваффақ бўлди.