РПЛ. Язижи 90+6-дақиқада гол уриб ЦСКАга «Нижний Новгород» устидан ғалаба келтирди, Йўлдошев 89 дақиқа ўйнади
Якшанба, 06 Март
1453
Фото: ЦСКА

Россия чемпионатининг 20-туридан ўрин олган дастлабки баҳсда ЦСКА ўз майдонида «Нижний Новгород»ни қабул қилиб, 90+6-дақиқада туркиялик Юсуф Язижи томонидан киритилган тўп эвазига ғалаба қозонди. 

Меҳмонлар сафида Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Иброҳимхалил Йўлдошев 89 дақиқа ҳаракат қилди. 

ЦСКА очколарини 36тага етказиб, 3-ўринга чиқиб олди. «Нижний Новгород» 22 очко билан 10-поғонада қолди. 

РПЛ. 20-тур
ЦСКА — Нижний Новгород 1:0

5 март, «ВЭБ Арена»
Гол: Язижи (90+6).
ЦСКА – Акинфеев, Фернандес (Набабкин, 85), Дивеев, Бийол, Фукс (Эжуке, 56), Обляков, Дзагоев (Зайнутдинов, 46), Медина (Яковлев, 57), Гбамен, Карраскаль (Ахметов, 75), Язижи. 
Нижний Новгород – Нигматуллин, Гоцук, Кечкеш, Александров, Йўдошев (Ткачук, 89), Калинский, Ларсен, Кравцов, Стоцкий, Эннин (Берковский, 74), Милсон (Масоэро, 45).
Огоҳлантиришлар: Ларсен (31), Карраскаль (44).
Четлатиш: Кечкеш (42).

Ўхшаш янгиликлар