Роналду ва Кавани «Манчестер Сити»га қарши ўйнамайди
Якшанба, 06 Март
11814

«Манчестер Юнайтед» жамоаси «Манчестер Сити»га қарши ўйиндан олдин таркибда йўқотишларга учради.

The Athletic хабарига кўра, Манчестер дербисида Криштиану Роналду «Манчестер Юнайтед»га ёрдам бера олмайди. Португалиялик 37 ёшли форвард машғулотларда жароҳат олган. Шунингдек, Эдинсон Кавани ҳам ушбу баҳсда «қизил иблислар»га ёрдам бера олмайди. 

MEN хабарига кўра, ҳар икки ҳужумчи «Сити»га қарши баҳс оддидан жамоа билан бирга меҳмонхонага келмаган. 

Маълумот учун, Роналду – «МЮ»нинг жорий мавсумдаги энг яхши тўпурари саналади. У жами 30 ўйинда 15та голга муаллифлик қилган. Манчестер дербиси бугун, 6 март куни соат 21:30да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар