Ла Лига. «Реал» «Сосьедад»ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва энг яқин таъқибчисидан 8 очкога ўзиб кетди
Якшанба, 06 Март
6856
Фото: Реал Мадрид

Испания чемпионатининг 27-турида пешқадам «Реал» Мадридда «Реал Сосьедад» устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Биринчи бўлимда Ойарсабалнинг пенальтидан киритган тўпига Камавинга ва Модрич суперголлар билан жавоб беришди. Иккинчи бўлимда эса Бензема ва Асенсио ҳисобни йирик кўринишга келтиришди.

«Реал» очколарини 63тага етказиб, энг яқин таъқибчиси «Севилья»дан 8 очкога ўзиб кетди. «Сосьедад» 45 очко билан 6-поғонада қолди.

Ла Лига. 27-тур
Реал Мадрид — Реал Сосьедад 4:1

5 март, «Сантьяго Бернабеу»
Голлар: Камавинга (40), Модрич (43), Бензема (75, пенальти), Асенсио (79) — Ойарсабаль (10, пенальти). 
Реал Мадрид — Куртуа, Карвахаль (Васкес, 84), Милитао, Алаба, Менди, Каземиро, Модрич (Себальос, 82), Камавинга, Родриго (Асенсио, 77), Винисиус (Марсело, 82), Бензема (Мариано, 84).
Реал Сосьедад — Ремиро, Субельдиа, Ле Норман, Пачеко (Рафинья, 46), Горосабель, Сальдуа (Элустондо, 64), Ильяраменди (Субименди, 64), Мерино, Ойарсабаль, Сильва (Жуаҳра, 46), Исак (Сёрлот, 80). 
Огоҳлантиришлар: Сальдуа (58), Мерино (81).

Ўхшаш янгиликлар