Ўзбекистон Суперлигасида 1-тур беллашувлари давом этмоқда.
Тошкентдаги «Локомотив» стадионида «Бунёдкор» ва «Сўғдиёна» жамоалари баҳс олиб борди.
Биринчи тайм аввалида жамоаларнинг ҳужумлари ўхшамади, зарбагача етиб бормади. Лекин тайм сўнгида «қалдирғочлар» босимни оширишди ва Милан Митрович дарвозасига бир қатор хавфли зарбалар бера олди.
Иккинчи таймда ҳам «Бунёдкор» тўп назорати борасида устунлик қилди. Ҳужумларда фаоллик кўрсатди, бироқ улар зарбагача етиб бормади. Сўнгги 10 дақиқа эса Улуғбек Бақоев шогирдларига аталди. Тажрибали ва жисмонан бақувватроқ «Сўғдиёна» футболчилари якуний декадада кетма-кет хавфли зарбалар йўллади, бироқ «Бунёдкор» посбони Суҳроб Султонов ўз ўрнида ишончли ҳаракат қилди.
Шу тариқа, жамоалар 1 очкодан бўлишиб олди ва дастлабки турнинг 3-ўйини голларсиз якунланди.
Суратлар муаллифи — Муҳаммаджон Ғаниев