«Ньюкасл» директори «Челси»даги вазият ҳақида гапирди
Жума, 04 Март
2030
Фото: Getty Images

«Ньюкасл» ижрочи директори Аманда Стэйвли Роман Абрамовичнинг «Челси»ни сотаётгани ҳақида гапириб ўтди. 

«Бизнинг ҳаётимизда доим геосиёсий муаммолар бўлиб туради. 

Бир инсонни мана шундай сабаблар туфайли севимли ишидан четлатишлари мен учун оғир. Ҳатто унинг кимлар биландир яқин алоқаси бўлса ҳам. 

Ўйлашимча, бу — адолатдан эмас. Аммо биз барча муносабатларимиз учун жавоб беришга тайёр туришимиз керак», — деди Стэйвли. 

Эслатиб ўтамиз, Россия - Украина можароси фонида Роман Абрамович «Челси»ни сотишга қарор қилгани ҳақида маълум қилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар