Кроос «ПСЖ»га қарши ўйинда «Реал»га ёрдам бера олмайди
Жума, 04 Март
2716
Фото: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб ўйини доирасидаги «ПСЖ»га қарши учрашув олдидан таркибда йўқотишга учради.

Marca хабарига кўра, мадридликлар яримҳимоячиси Тони Кроос оёқ мушаклари шикастланиши сабабли Ла Лига доирасидаги «Реал Сосьедад» ва катта эҳтимол билан «ПСЖ»га қарши учрашувни ўтказиб юборади. Германиялик футболчи жамоанинг пайшанба ва жума кунги машғулотларини ўтказиб юборган ва қўшимча текширувлардан кейин қачон сафга қайта олиши ойдинлашади.

Шу тариқа, Карло Анчелотти Мадриддаги ўйинни дисквалификация сабабли ўтказиб юборадиган Каземиродан кейин Тони Кроос хизматидан ҳам фойдалана олмаслиги эҳтимоли катта. Унинг ўрнини Камавинга эгаллаши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ 1/8 финали жавоб учрашуви доирасидаги «Реал» - «ПСЖ» баҳси 9 март, чоршанба оқшомида ўтказилади. Париждаги ўйинда мезбонлар Мбаппенинг ягона голи эвазига ғалаба қозонишган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар