Расман: Халқаро паралимпия қўмитаси Россия ва Беларусь атлетларини Паралимпия ўйинларидан четлатди
Пайшанба, 03 Март
1253
Фото: Getty Images

Россия ва Беларусь атлетларига санкциялар қўлланишда давом этмоқда.

Халқаро паралимпия қўмитаси расмий сайти — Paralympic.org хабарига кўра, қўмита раҳбарларининг бугун, 3 март тонгида ўтказган йиғилишида ушбу қарорга келинган. Жуда кўплаб мамлакатлар, шу жумладан, Канада паралимпия қўмитаси россиялик ва беларуслик спортчилар билан битта мусобақада иштирок этмасликларини маълум қилган. Бу ҳақида ХПҚ президенти Эндрю Парсонс қуйидагича фикр билдирди. 

«Халқаро паралимпия қўмитаси кенгаши уруш билан боғлиқ воқеалар спорт дунёсига таъсир этишини, ушбу муаммоларни спортга аралаштиришга қарши. Бироқ айни пайтда уруш билан боғлиқ ҳолат Паралимпиада иштирокчилари орасида келишмовчилик келтириб чиқармоқда ва кўп мамлакат вакиллари Россия ва Беларусь атлетлари билан мусобақаларга киришишни истамаяпти. Биз ХПҚ аъзолари фикрини ҳурмат қиламиз», — деган Парсонс. 

Аввалроқ, россиялик ва беларуслик спортчилар паралимпия қўмитаси байроғи остида нейтрал атлетлар сифатида Пекиндаги мусобақада иштирок этишига рухсат берилиши маълум қилинган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар